Пойтахтимизда ўтаётган IBA «Чемпионлар оқшоми»да вазни -60 килограммгача бўлган чарм қўлқоп усталари баҳсида Элнур Абдураимов ва Карлос Орнелас (Мексика) рингга кўтарилди. Кескин ва муросасиз ўтказилган ушбу беллашувларда Элнур ғолиб бўлди.

Оғир вазн тоифасидаги жангларнинг бирида ёш истеъдодли боксчимиз Жаҳонгир Зокиров хорватиялик Смакики Агронга қарши куч синашди. Жаҳонгир унда ўзига билдирилган ишончни оқлади ва зафар қучди.

Маълумот учун, кечада ҳамюртларимиз иштирокида яна Асадхўжа Мўйдинхўжаев – Фатих Келес (Туркия) ва Ҳасанбой Дўсматов –Самуэл Кармона (Испания) ўртасидаги жанглар ўтказилади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА