Пойтахтимиздаги «Универсал» спорт саройида дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Учқун Муродов хотирасига бағишланган Осиё очиқ кубогининг навбатдаги кунида ёшлар ўртасидаги беллашувлар ўтказилди. Унда ғолиб ва совриндорлар 3 та вазн тоифасида аниқланди.

Мусобақанинг ўғил болалар баҳсида Анваржон Иброҳимов, Дилшодбек Ҳамроев, Акобир Убайдуллаев, қизлар ўртасида Севинч Муродова, Зарина Жамолова, Деспина Бочкова ҳамда Маржона Нуруллоева ўз вазн тоифасида барча рақибларини мағлубиятга учратиб шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Эслатиб ўтамиз, Мусобақанинг ўсмирлар ўртасидаги беллашувларида Ўзбекистон терма жамоамиз аъзолари 16 та олтин, 10 та кумуш ва 24 та бронза, жами 47 та медални қўлга киритди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА