Хабарингиз бор, айни дамда «Ҳумо Арена» мажмуасида профессионал бокс бўйича IBA «Чемпионлар оқшоми» мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Кечанинг илк жанги -75 кг. вазн тоифасида Аълохон Абдуллаев ва Жаргал Отгонжаргал (Мўғулистон) ўртасида ўтказилди. Ушбу жанг 6 раунд этиб белгиланди.

Жангда Аълохон рақибига нисбатан метин ҳимоя ва аниқ зарба услубида жанг кўрсатди. Ва бунинг самарасида чарм қўлқоп устамиз 5-раундда рақибини нокаутга учратган ҳолда ғалаба қозонди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА