Пойтахтимиздаги “Humo Arena” мажмуасида профессионал бокс бўйича IBA “Чемпионлар оқшоми”бошланди.

Мазкур кечада 8 та жанг ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, марказий жанг IBA камари учун Ҳасанбой Дўсматов ва Самуэл Кармона (Испания) ўртасида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксда 6 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 6 тасида ғалаба қозонган. Унинг рақиби испаниялик Самуэл Кармона эса 11 маротаба рингга кўтарилиб, ушбу баҳсларнинг биттасида мағлуб бўлган. Қолган беллашувларда эса зафар қучган.

Ҳ.Дўсматов вазн ўлчаш маросимида 50,80 кг., Самуэл 50,85 кг. вазн қайд этди.

Қуйида рингга кўтариладиган чарм қўлқоп усталари рўйхати билан танишасиз:

-75 кг: Аълохон Абдуллаев — Жаргал Отгонжаргал (Мўғулистон)

-71 кг: Иқболжон Холдоров — Рахманқўл Сагадат (Қозоғистон)

-63.5 кг: Мужибилло Турсунов — Жума Чоки (Танзания)

-60 кг: Элнур Абдураимов — Карлос Орнелас (Мексика)

+92 кг: Жаҳонгир Зокиров — Смаки Агрон (Хорватия)

+92 кг: Майкл Хантер (АҚШ) — Артём Сусленков (Россия)

-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев — Фатих Келес (Туркия)

-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов — Самуэл Кармона (Испания)

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА