Яна бир неча кундан сўнг Қатарда Париж-2024 олимпиадаси йўлланмаларини тақдим этадиган Осиё кубоги мусобақасида Москванинг ЦСКА клуби таркибида фаолият кўрсатаётган истеъдодли футболчимиз Аббосбек Файзуллаев Олимпия терма жамоаси сафида майдонга тушадиган бўлди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабарига кўра, ЦСКА футбол клуби маъмурияти билан олиб борилган музокаралар натижасида Аббос Файзуллаев 26 апрель куни Доҳага етиб боради ва терма жамоамиз сафига чорак финалдан қўшилади.
Осиё кубоги тақвимига асосан “Д” гуруҳидан жой олган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 17 апрель куни ўтказиладиган 1-турда Малайзия олимпия терма жамоаси билан куч синашади.
Ҳамюртларимиз 20 апрелда Кувайт, 23 апрелда Вьетнам жамоаларига қарши ўйинда майдонга тушади.
Париж-2024 Олимпия ўйинлари йўлидаги муҳим ҳисобланган жаҳон кубогида қитъанинг 16 та терма жамоаси 4 та гуруҳга бўлинган бўлиб, 1,3-ўринларни эгаллаган мамлакат вакиллари тўғридан-тўғри Олимпия йўлланмасига эга чиқади. 3-ўрин учун баҳсда мағлуб бўлган терма жамоа Африка кубогида 4-ўринни эгаллаган жамоа билан ўтиш мусобақасида майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, 15 апрель – 3 май кунлари Қатар яшил майдонларида ўтадиган U23 Осиё кубогининг гуруҳ бочқичларидан финал ўйинига қадар 32 та футбол учрашуви ўтказилади.
Т. Рўзиев, ЎзА