Ўзбекистон – Швеция: ҳамкорлик алоқалари янада кенгаяди
304

Ўзбекистоннинг Швециядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Нодир Ғаниев Стокгольм шаҳар кенгаши раҳбари Олле Бурелл ва Стокгольм бизнес ҳудуди (Stockholm Business Region) бош директори вазифасини бажарувчи Каролин Странд хоним билан учрашди, деб хабар бермоқда элчихона матбуот хизмати.
– Биз икки томонни қизиқтирган кўплаб масалаларни муҳокама қилдик, – дейди элчи Н.Ғаниев. – Масалан, маъмурий ислоҳотлар ва самарали бошқарувнинг илғор тажрибаларини ўрганиш, инновацион ва экологик тоза технологияларни жорий этиш, айниқса, чиқиндиларни бошқариш ва қайта тикланадиган энергия, шаҳарларни бирлаштириш лойиҳаларида иштирок этиш, Ўзбекистон маданияти, санъати ва миллий таомларини тарғиб қилиш, шулар жумласидан.
Музокара чоғида Ўзбекистон ва Швеция тадбиркорлик субъектлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Муҳаррама Пирматова, ЎзА