Амир Темур тарихий шахс, буюк саркарда. У жамиятни тараққиёт учун бирлаштира олган инсон. Бобокалонимизнинг бизга қолдирган улкан мероси, ўгитлари бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Ушбу мавзуда Alfraganus университети, Ижтимоий фанлар факультети катта ўқитувчиси Ахрор Давкаров билан суҳбатлашдик.

– Амир Темурнинг давлат бошқарувида ва жамият шаклланишида роли қандай бўлган? 

– Бугун халқимиз Амир Темур ҳақида жуда кўп маълумотга эга. Темур тарихини олимларимиз жуда кўп ўрганишган. Темурийзодалар ҳақида жуда кўп маълумот йиғишган. Давлатни қандай бошқарганлиги ва жамиятдаги ўрни, ўша давр учун қилинган янгиликлар… Биласизми бир нарсани айтиб ўтмоқчиман. Амир Темурнинг “Темур тузуклари”да ҳозирги даврга тўғри келадиган жуда кўп қонун ва қоидалар бор.

Ҳаммамиз яхши биламизки Амир Темур хон авлодидан чиқмаган. Барлос авлодидан Кеш ҳокимининг ўғли бўлган. Хўжа Илғор қишлоғида таваллуд топган. Ўрганишимизнинг сабаби давлат бошқарувида нозик жиҳатлар бор. Доимий кенгаш. Қарорни доимо кенгашиб чиқарган…

Санжар Тошпўлатов, Аброр Содиқов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА