Темурийлар Ренессанси: тарих, тадқиқотлар ва муаммолар

Темурийлар тарихи давлат музейининг анжуманлар залида «Темурийлар Ренессанси: тарих, тадқиқотлар ва муаммолар» мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўз ишини бошлади.
Aнжуманда музей директори, тарих фанлари номзоди Хуршид Файзиев, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти Баҳром Aбдуҳалимов ва бошқалар Соҳибқирон Амир Темур ва темурийларнинг жаҳон тамаддуни, илм-фани, маданияти ва санъати, меъморчилигидаги улкан ўрни ва аҳамияти хусусида атрофлича сўзлади.

Темурийлар даври Ренессанси Европа уйғониш даврига ҳам ўзига хос ижобий таъсир кўрсатгани тарихдан яхши маълум.
Жаҳонгир бобомиз дунёда илм, маърифат, маънавият, санъат ва маданият ҳомийси сифатида ном қозонган. Темурнинг ҳарбийлик, дипломатияга оид анъана ва йўриқлари ҳануз катта эътибор билан ўрганилади.
Aнжуманда Ўзбекистоннинг таниқли темуршунос олимлари билан бир қаторда хорижлик тадқиқотчиларнинг ҳам маърузалари тингланди.
Кун давомида музейда «Очиқ эшиклар куни» ўтказилди ва томошабинларга музей экспозиция заллари бўйлаб саёҳатлар уюштирилмоқда.
Н.Усмонова, ЎзА