Тошкент вилоятидаги «Янгиобод” ўқув-машғулот спорт базасида бокс бўйича барча ёш тоифасидаги мураббийлар штаби ва Ўзбекистон бокс федерацияси расмийлари иштирокида ўтказилган йиғилишда кубалик Хулио Ли Эчаварриа мамлакат ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, ишлаб чиқилган «Ёш боксчиларни тайёрлаш миллий стандарти» лойиҳаси бўйича барча ёш тоифасидаги терма жамоалар таркибига иқтидорли боксчиларни етказиб бериш, жамоалар ўртасида ўзвий боғлиқликни кучйтириш мақсадида, ўсмирлар бўйича миллий терма жамоа бош мураббийи вазифасига кубалик  Хулио Ли Эчаварриа тайинланди.

Бу мутахассис бугунга қадар  катталар терма жамоасида мураббий бўлиб ишлаб келаётганди. Унга фаолияти давомида Сирожиддин Наимов катта мураббий сифатида ёрдам кўрсатиши белгиланди.

Айтиш лозим, Хулио Ли Эчаварриа ўз вақтида Куба ёшлар ва ўсмирлар терма жамоасида бош мураббий сифатида муваффақиятли фаолият олиб борган.

Т. Рўзиев, ЎзА