Аввал хабар берганимиздек мамлакатимизнинг биринчи рақамли аёл теннисчиси Нигина Абдураимова Швейцарияда ўтказилаётган «W75 BELLINZONA LADIES OPEN» турнирида иштироки давом этмоқда.
Мусобақанинг жуфтлик баҳсларида Нигина Абдураимова ҳамда франциялик Карол Монне дуэти чорак финалдан словениялик Далила Якупович ҳамда руминиялик Ирина Бара тандеми билан рақобатлашиши керак эди. Бироқ мазкур учрашув олдидан Далила ва Ирина номаълум сабабларга кўра кортга тушмайдиган бўлди. Бунинг натижасида Нигина ҳамда Карол ҳеч бир тўсиқсиз ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Энди улар финал босқичи олдидан АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган Карчен Корлей ва Ивана Корлейга қарши ўйин ўтказади. Мазкур баҳс Тошкент вақти билан соат 15:00 дан сўнг бошланади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА