Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё футбол конфедерациясига «Париж-2024» Олимпия ўйинлари учун муҳим саралаш мусобақаси бўлган қитъа кубоги баҳсларида иштирок этиши режалаштирилган 23 нафар футболчидан иборат миллий терма жамоа рўйхатини тақдим этди.

Айтиш лозим, Қатарда ўтадиган Осиё кубогида Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган 23 нафар футболчидан иборат U-23 терма жамоа таркиби маълум. Бироқ мусобақа низомига биноан жамоалар якуний рўйхатни ўйинлар стартига қадар ўзгартириш имкониятига эга.

Эълон қилинган таркибга кўра, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси қуйидаги кўринишга эга бўлиб турибди:

Дарвозабонлар: Владимир Назаров, Ҳамидулло Абдунабиев, Абдувоҳид Неъматов.

Ҳимоячилар: Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Одилбек Абдумажидов, Саидазамат Мирсаидов, Маҳмуд Маҳамаджонов, Алибек Давронов, Зафармурод Абдираҳматов, Асадбек Раҳимжонов, Аҳмадилло Муқумжонов.

Ярим ҳимоячилар: Иброҳим Ибрагимов, Жасурбек Жалолиддинов, Абдурауф Бўриев, Умарали Раҳмоналиев, Беҳрўз Асқаров, Диёр Холматов.

Ҳужумчилар: Улуғбек Ҳошимов, Отабек Жўрақўзиев, Ҳусайн Норчаев, Русланбек Жиянов, Алишер Одилов, Пўлатхўжа Холдорхонов.

Бош мураббий: Тимур Кападзе.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабарига кўра, ушбу рўйхатда бир оз ўзгариш бўлиши эҳтимолдан йироқ эмас. Боиси, айни пайтда хорижда тўп тепувчи футболчиларимизнинг клублари билан музокаралар давом эттирилмоқда ва якуний рўйхат Осиё кубоги баҳслари бошланиш арафасида тўлиқ тасдиқланади.

 

Т. Рўзиев, ЎзА