AҚШ Президенти Жо Байден Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини хато деб атади.
-Менимча, унинг қилаётган иши хато. Унинг ёндашувига қўшилмайман, -деди Оқ уй раҳбари AҚШда испан тилида кўрсатувлар олиб борувчи “Univision” телеканалига берган интервьюсида.
Байден Исроилни Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ва эксклавга гуманитар ёрдамнинг тўсиқсиз киришини таъминлаш учун чоралар кўришга чақирди.
-Одамларнинг соғлиғи ва озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжлари қондирилмаслигини оқлаб бўлмайди. Бу зудлик билан амалга оширилиши керак, – деди AҚШ раҳбари.
Жо Байден 4 апрель куни Исроил Вазирлар Маҳкамаси раиси билан телефон орқали суҳбатда Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатиш зарурлигини ва Исроилни ўт очишни тўхтатиш бўйича чора-тадбирлар кўришга чақирган эди.
Оқ уй раҳбари шунингдек, Исроилнинг “World Central Kitchen” (WCK) халқаро гуманитар ташкилотининг 7 нафар ходимини ўлдиргани масаласини ҳам кўтариб, минтақада фаолият юритаётган WCK ва гуманитар ёрдам ташкилотларига ҳужумларни оқлаб бўлмаслигини айтди.
ЎзА