БМТ Хавфсизлик Кенгашининг жаҳон ташкилотига янги аъзоларни қабул қилиш бўйича қўмитаси Фаластиннинг аъзолик аризасини шу ой ичида кўриб чиқишга қарор қилди. Бу ҳақда Малтанинг БМТдаги доимий вакили Ванесса Фрезьер маълум қилди. Унинг мамлакати шу ойда Хавфсизлик кенгашига раислик қилмоқда, дея хабар беради “Kazinform” агентлиги.
Aввалроқ Хавфсизлик Кенгаши Фаластиннинг БМТга аъзолиги масаласи бўйича ёпиқ маслаҳатлашувлар ўтказган эди.
Фаластин ҳозирда БМТда доимий кузатувчи мақомига эга. 2011 йилда Фаластин ҳукумати жаҳон ташкилотига доимий аъзо бўлиш учун ариза топширган, бироқ кейинчалик Фаластин бир муддат доимий кузатувчи сифатида қолишга қарор қилган. Aпрель ойида у Хавфсизлик Кенгашига БМТга доимий аъзо сифатида кириш тўғрисидаги аризани кўриб чиқишни давом эттиришни сўраб хат юборди.
Доимий кузатувчи мақомига эга бўлган давлатлар кўпчилик йиғилишларда қатнашиши ва деярли барча тегишли ҳужжатларга эга бўлиши мумкин. Бироқ улар овоз бериш ҳуқуқига эга эмас. Фаластиндан ташқари фақат Ватикан ҳам БМТда доимий кузатувчи мақомига эга.
Жаҳон ташкилоти веб-сайтида кўрсатилганидек, мамлакатни БМТга аъзоликка қабул қилиш жараёни Хавфсизлик Кенгаши тавсиясига биноан Бош Aссамблеянинг қарори билан амалга оширилади. Хавфсизлик Кенгаши тавсиясини олиш учун мамлакат аризасига Хавфсизлик Кенгашининг 15 аъзосидан 9 таси овоз бериши керак. Агар органнинг доимий аъзоларидан ҳеч бири (Буюк Британия, Хитой, Россия, AҚШ ва Франция) қарши овоз бермаган бўлса. Шундан сўнг, масала БМТ Бош Aссамблеясига киритилади, унда мамлакатнинг аъзолик ҳақидаги аризаси овозларнинг учдан икки қисмини олиши керак.
ЎзА