БМТ Бош котиби мусулмонларни Рамазон ҳайити билан табриклади
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Aнтониу Гутерриш мусулмон дунёсини Рамазон ойи билан табриклади ва Ғазо, Судан ва бошқа кўплаб жойларда мусулмонлар байрамни нишонлай олмаганидан “юрак эзилади” деди.
– Юрагим синди. Ғазо, Судан ва бошқа кўплаб жойларда можаро ва очарчилик туфайли кўплаб мусулмонлар Рамазонни муносиб нишонламайди, — деб ёзди Гутерриш ижтимоий тармоқларда.
Бош котиб ўз табригида бутун мусулмон оламига энг эзгу тилакларини билдирган.
Г.Сатторова,
ЎзА