Россиядаги Ўзбекистон элчихонаси 8 апрель куни Самара вилоятида рўй берган бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ватандошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Маълумотларга кўра, ҳодиса Самара вилоятидаги Урал-Муханово трассасида содир бўлган. «Чимкент-Нижний Новгород» йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган автобус йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилиб кетган. Ҳодиса вақтида автобусда 66 нафар йўловчи бўлган. Оқибатда икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, 20 га яқин киши жароҳат олди ва дарҳол тиббиёт муассасаларига жойлаштирилди.

Зарур ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси ва Қозон шаҳридаги Бош консулхона ходимлари воқеа жойига етиб борди. Айни пайтда Ўзбекистон дипломатлари Россия Федерациясининг Самара вилоятидаги тегишли ташкилотлари билан алоқада бўлиб турибди. Вазият алоҳида назорат остида.

ЎзА