Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда иқтисодиёт тармоқларида ўзимизда ишлаб чиқарилган қурилиш материалларидан фойдаланишни кенгайтириш муҳим экани қайд этилди.
Масалан, ўзимизда чиқадиган базальт маҳсулотлари ҳам ички эҳтиёжни, ҳам ташқи талабни тўлиқ қоплашга етарли.
Маҳаллий базальт маҳсулотларини халқаро сертификациядан ўтказишга кўмаклашиш, қурилиш, ирригация ва коммунал хўжалигидаги қурилиш нормаларида базальт маҳсулотидан фойдаланишни кўпайтириш лозимлиги таъкидланди.
Европа ва бошқа ривожланган давлатлардан олим ва мутахассисларни олиб келиб, бу соҳада илмий-тадқиқот ишларини ривожлантиришга кўрсатма берилди.
ЎзА