Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Давлатимиз раҳбари фурсатдан фойдаланиб, яқинлашиб келаётган тинчлик, шукроналик, меҳр-оқибат ва саховат рамзи бўлган улуғ айём – Рамазон ҳайити билан юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларни, бутун халқимизни табриклади.
–Бугун яна бир муҳим сана – буюк саркарда бобомиз, Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун, – деди Президент.
ЎзА