Ҳужжат бандларига мувофиқ, томонлар IV-Бутунжаҳон креатив иқтисодиёт конференцияси доирасидаги ҳамкорликни кенгайтиради.
Жамғарма ва Британия Кенгаши юртимиздаги ижодий саноат тармоқларида олиб борилган изланишларни алмашиш, “CreateVillage” учун маърузачи ва ижодкорларни рағбатлантириш, жалб этиш ташвиқотини қўллаб-қувватлаш, анжуман давомида ижодий таълим билан боғлиқ алоҳида шўъбаларни ташкил этишга ҳам келишиб олди.
Конференциянинг маданий дастурига Британия Кенгашининг Марказий Осиёдаги ҳамкор ҳамкасблар тармоғи тадбири доирасида ишлаб чиқилган ижодий саёҳатлар, шунингдек, Кенгашнинг Ўзбекистондаги фаолияти ва Буюк Британия креатив саноати салоҳиятини намойиш этувчи интерфаол пешлавҳани ташкил этиш назарда тутилмоқда.
Британия Кенгаши IV-Бутунжаҳон креатив иқтисодиёт анжуманининг таълим бўйича ҳамкори сифатида ташаббус кўрсатади.
ЎзА