ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими кўргазмалар саройида “Мона Лиза Нукусда” номли янги бадиий кўргазма ташкил қилинди.
Кўргазмада Нукус ихтисослаштирилган маданият мактабининг “Тасвирий санъат” таълим йўналиши бўлимининг бир гуруҳ иқтидорли ўқувчилари ҳамда тажрибали устозларининг 130 дан ортиқ асарлари намойиш этилмоқда.
Устоз рассомлар – Рустам Боймурзаевнинг “Қумғанлар”, Ажинёз Худойбергеновнинг “Чингизхон”, Ислом Жаримбетовнинг “Тунги этюд”, Султон Давлетовнинг “Миниатюра”, истеъдодли ўқувчилар – Феруза Давлетбоеванинг “Келин”, Райҳон Бозорбоеванинг “Баралеф”, Рамазон Махсетбоевнинг “Анъанавийлик” каби рангтасвир, графика ва бошқа жанрдаги қатор асарлари кўпчиликда яхши таассуротлар қолдирмоқда.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА