ФОТОРЕПОРТАЖ

Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманидаги “Yunga Print Taxiatash” масъулияти чекланган жамияти 2023 йилда ёш тадбиркор Пўлат Еримбетов томонидан ташкил этилган. Корхона сервис хизмати  кўрсатишга ихтисослашган.

– Банк томонидан ажратилган 32 миллион сўмлик кредит маблағи эвазига корхонамизга бир қанча янги ускуналар сотиб олдик, – дейди тадбиркор Пўлат Еримбетов. – Бу ерда аҳолига нусха кўчириш, муқовалаш, матн териш каби компьютер ишлари ҳамда компьютер жиҳозларини таъмирлаш хизмати кўрсатилмоқда. Буюртмалар кўп. Асосийси, хизмат сифатидан аҳоли мамнун.

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА