Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги мутахассислари томонидан спорт унвонларини олиш бўйича меъёрларни ўзида жамлаган Телеграм бот ишлаб чиқилди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 4 ноябрдаги «Спортчиларга спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорининг имзоланиши мамлакатимизда спорт унвонларини олиш борасида шаффоф тизим ишга туширилишига замин яратди.

Мазкур спорт унвонини олиш бўйича меъёрларни ўзида жамлаган Телеграм ботнинг ишлаб чиқилгани ўтган йиллар давомида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасидир.

– Дунёда янги технологияларнинг жорий этилиши, коммуникациялар тизимидаги кенг қамровлилик спортдаги натижаларнинг очиқлигини, спорт унвонларини адолатли олишга зарур шарт-шароитлар яратиш лозимлигини тақозо этмоқда, – дейди Спорт вазирлиги бўлим бошлиғи Наврўз Шоймардонов.

Мамлакатимизда профессионал спорт билан тизимли тарзда шуғулланиб, маълум бир натижаларга эришиб келаётганларга https://t.me/yast_sport_botорқали «Ўзбекистон спорт устаси» ҳамда «Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси» унвонини олиш бўйича меъёрлар билан танишиш имконияти яратилди.

 

Т.Рўзиев, ЎзА