Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказилган халқаро теннис турнирида ҳамюртимиз Сергей Фомин жуфтлик баҳсларида совриндор бўлди.
Мусобақада Сергей жуфтликлар ўртасида нейтрал теннисчи Павел Вербин билан дастлаб, нейтрал теннисчилар Андрей Шепелев ва Кирилл Каленник тандемини 7:5, 6:2, чорак финалда швейцариялик Маттео Лавиззари ва чехиялик Штепан Печак жуфтлигини 7:5, 6:4, 1/2 финал босқичида мезбон теннисчилар Умут Аккоюн ҳамда Мерт Начи Туркер тандемини 7:6, 6:4 ҳисобида таслим қилган ҳолда финалга чиқди.
Нуфузли турнирнинг сўнгги ҳал қилувчи финал босқичида Сергей ва Павел германиялик Жон Шперле ва Марлон Ванканга қарши кортга чиқди. Афсуски, ушбу баҳсда германиялик теннисчилар 7:6, 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа Сергей Фомин ва Павел Вербин мусобақанинг вице-чемпионига айланди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА