Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси делегациясининг Россия Федерациясига ташрифи давом этмоқда.

Ташриф доирасида Ўзбекистон Бош прокурори Н.Йўлдошев Татаристон Президенти Р.Минниханов билан учрашди.

Учрашув давомида жаноб Р.Минниханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган, мамлакатимизни барча соҳаларда ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларни юксак баҳолади.

Шунингдек, Татаристон раҳбари яқин орадаги Ўзбекистон Республикасига ташрифи самарали бўлганини қайд этиб, Сурхондарё вилоятидаги «Айритом» эркин савдо зонаси билан танишганини таъкидлади.

Тадбир якунида Р.Минниханов Ўзбекистон билан барча йўналишларда дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашдан манфаатдор эканлигини билдирди.

Н.Абдураимова, ЎзА