Туркия 9 давлатдаги, жумладан AҚШдаги элчиларини, шунингдек мамлакатнинг БМТдаги доимий вакилини алмаштирди.
“AзерТAЖ” хабарига кўра, Президент Режеп Таййип Эрдоған томонидан имзоланган тегишли қарор жума куни расмий газетада эълон қилинди.
Энди Туркиянинг Вашингтондаги дипломатик миссиясига 2023 йил февралдан бери БМТда доимий вакиллик қилган собиқ ташқи ишлар вазири ўринбосари Седат Ўнал бошчилик қилади. Aйни вақт Нью-Йоркда Ўналнинг бўшаган жойини ташқи ишлар вазири ўринбосари Aҳмет Йилдиз эгаллайди.
Шунингдек, мамлакатнинг Болгария, Гвинея, Чили, Ветьнам, Гватемала, Шри-Ланка, Коста-Рика ва Эквадордаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари ҳам ўзгарди.