Остона шаҳридаги “Maqsut Narikbayev University” (MNU) талабалари тарих фани бўйича билимини ошириш мақсадида ташкил этилган “Ипак йўли изидан” лойиҳаси асосида мазкур университет талабалари Ўзбекистонга экскурсияга келди.

Лойиҳадан кўзланган мақсад – тажриба алмашиш, талабаларнинг университетда олган назарий билимини қадимий шаҳарларга экскурсия ташкил этиш орқали мустаҳкамлашдан иборат.

Қозоғистонлик ёшларнинг пойтахтимизга саёҳати Тошкент давлат юридик университетидан бошланди.

Меҳмонлар Тошкент ва Самарқанддаги тарихий масканларда ҳам бўлишади. Улар ўзбек ва қозоқ халқлари тарихи сирларидан ҳикоя қилувчи қадимий биноларда, аждодлари мероси билан яқиндан танишадилар.

Эслатиб ўтамиз, MNU ва ТДЮУ ўртасида мавжуд шартномага кўра, қўш диплом дастури амалга оширилади. Илк битирувчилар шу йил диплом олади.

ЎзА