Жорий йилнинг 16-18 апрел кунлари мамлакатимиз Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда бошқа қатор вазирлик ва агентликларнинг расмий кўмагида “Ўзэкспомарказ” марказий кўргазмалар мажмуида “Соғлиқни сақлаш – TIHE 2024” 28-Тошкент халқаро тиббиёт кўргазмаси бўлиб ўтади.

Ушбу етакчи кўргазма Ўзбекистон тиббиёт жамоатчилиги учун муҳим воқеа ҳисобланади. Бу даволаш ва реабилитация учун замонавий тиббий асбоб-ускуналар ва технологиялар намойиш этиладиган нуфузли профессионал платформадир.

1995 йилдан буён ташкил этиб келинаётган ушбу кўргазма маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва соҳа мутахассислари учун ўзига хос майдонга айланган.

ЎзА