Халқаро футбол федерацияси – ФИФА ўзининг янгиланган рейтинги эълон қилди. Унга кўра, рейтингнинг кучли учлигидан Аргентина, Франция ва Бельгия терма жамоалари жой олди.
Қувонарлиси, Ўзбекистон миллий терма жамоаси рейтингда икки поғона юқорилаб, 64-ўринга кўтарилди. Шунингдек, Сречко Катанец қўл остидаги термамиз Осиё қитъасининг саккизинчи жамоаси бўлди.
Маълумот учун, Осиё қитъасидан ФИФА рейтингида энг юқори ўринда Япония терма жамоаси бормоқда. Улар ҳозирда мазкур жадвалнинг 18 поғонасидан жой олган. Шунингдек, Эрон 20, Корея Республикаси эса 23 ўринни банд қилди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА