Россияда Ислом дунёси мамлакатлари Элчилари ва Бош консуллар иштирокида оммавий ифтор уюштирилди. 12 мингдан зиёд мусулмон Татаристон Республикаси пойтахти Қозон шаҳрида тўпланиб, бирга ифторлик қилди.
Қозон сўнгги йилларда Ислом динини ривожлантириш, РФнинг Ислом дунёси билан алоқасини мустаҳкамлашда муҳим марказлардан бирига айланмоқда. Бу заминда ҳар йили минглаб муслимлар ва фахрий меҳмонлар иштирокида жамоавий ифторлик ташкил этилиши анъана тусига кирган. Бу йил анжуман илк бор “Россия – Ислом дунёси” стратегик қараш гуруҳи ҳомийлигида ўтди ва халқаро мақом касб этди.
Бир қатор Ислом давлатлари элчилари ва консуллари, халқаро ташкилотлар вакиллари ташриф буюрган тадбирнинг маркази – “Қозон Экспо” майдончасида турли йирик халқаро тадбирлар уюштирилди.
Суҳбат ва кечки номоз олдидан Россияда эълон қилинган “Оила йили” доирасида оилавий қадриятлар тўғрисида ваъзлар янгради. Фаластин халқи ҳақига дуо қилинди.
Мусхаф – Қуръоннинг янгиланган нашри “Қозон басмаси” жамоасининг иштирокчиларга эсдалик совғаси бўлди. Шу номли нашр биринчи марта 1803 йил Қозондаги Осиё босмахонасида чоп этилган ва мусулмон дунёсида диний эътирофга сазовор бўлган биринчи босма Қуръон сифатида тарихга кирган. Бу ҳақда Татаристон мусулмонлари маънавий бошқармаси гувоҳлик берди. Илгари янгиланган мусхафлар Қозон шаҳридаги Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикалари Бош консулликларига тақдим қилинди.
Ифтор дастурхонини анъанавий таомлар – ош, қуритилган мевалар, шарқ ширинликлари безади.
Мажмуа айавонида меҳмонларни ҳалол маҳсулотлар кўргазмаси, шунингдек Рамазон ойига бағишланган 3Д инсталляция тақдимоти кутиб олди.
– Анъанавий Республика ифтари аллақачон халқаро миқёсдаги тадбирга айланган, – деди муфтий, Татаристон Республикаси мусулмонлари диний бошқармаси раиси Комил ҳазрат Самигуллин. – Келгуси йил қамровни қандай кенгайтириш ниятидамиз. Зеро, ифтор иймонлиларни бирлаштиради.
Иштирокчилар баҳолашича, юқори савияда ташкил этилган тадбир Россияда йилнинг асосий воқеаларидан бирига тайёргарлик жараёнида муҳим босқич бўлди. Май ойида Қозон Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар делегациялари иштирокидаги энг йирик тадбир – “Россия – Ислом дунёси: KazanForum” ХV халқаро иқтисодий форумни қабул қилади.
Ғ.Хонназаров, ЎзА