Туркия Миллий хавфсизлик кенгаши мажлисида республиканинг “Қизил китоб”и тақдимоти ҳам бўлиб ўтади, дея маълум қилди TRT телеканали. Китоб йил охиригача тасдиқланиши мумкин.

Президент Режеп Таййип Эрдоған янги халқаро таҳдидлар ва февраль ойида юзага келган хавфни ҳисобга олган ҳолда, тегишли тизимларга миллий хавфсизлик стратегиясини янгилаш бўйича кўрсатма берди. Ҳужжатга охирги марта 2019 йил сентябрда туб ўзгариш киритилган эди.

“Қизил китоб”да Туркиянинг сиёсий, ҳарбий ва иқтисодий таомили ҳамда ташқи сиёсатини белгиланади. Миллий хавфсизликни таъминлаш йўлидаги устувор жиҳатлар, мақсадлар, вазифаларни бажариш усуллари баён қилинади.

Ҳукумат Курдистон ишчи партияси фаолиятини миллий хавфсизликка асосий таҳдидлардан бири сифатида қабул қилади. Ироқ ва Сурияда жойлашиб олган жангарилар Турк ҳарбийларига ҳужум уюштириб, зўравонлик ҳаракатини амалга ошириш учун вақти-вақти билан мамлакат ҳудудига суқулиб киради.

Сўнгги йилларда мамлакат Ироқ ва Сурия шимолий қисмида Курдистон ишчи партиясига қарши кенг кўламли ҳарбий амалиёт ўтказиш эҳтимолини фаол муҳокама қилмоқда. Амалиёт якунлангандан кейин Ироқда 40 километр хавфсиз зона ҳосил қилиш режалаштирилган. Сурия шимолида ҳам худди шундай ҳудуд яратилиши мумкин.