Кўп тармоқли тиббиёт муассасаларида иш ҳақи тўланадиган интернатура ташкил этилади

226

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб тиббиёт олий таълим муассасаларининг битирувчи курс талабалари учун кўп тармоқли тиббиёт ташкилотларида иш ҳақи тўланадиган бирламчи мақсадли ихтисослаштириш курслари (интернатура) ташкил этилади.

Вазирлик матбуот хизмати хабарида келтирилишича, 2024/2025 ўқув йили қабулида ҳужжат топширувчиларга қулайлик яратиш мақсадида рўйхатдан ўтиш жараёни онлайн тарзда – таълим муассасаларининг расмий веб-сайтлари орқали 5-20 август кунлари (шу куни ҳам) амалга оширилади.

 

ЎзА