“Uzbekistan Airways” миллий авиакомпанияси баҳор-ёз парвозлар жадвалига ўтди.
Хусусан, Тошкентдан Олмаотага авиақатновлар сони ҳафтасига 14 мартага оширилди. Янги рейслар душанба, сешанба, чоршанба ва жума кунлари амалга оширилади.
Авиакомпания самолётлари эндиликда Тошкентдан Остонага ҳафтасига 6 марта парвоз қилади. Шанба кунларига ҳам рейслар қўйилган.
Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА