Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Хулоса бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Жисмоний ва юридик шахсларга хулосалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламенти тасдиқланди.

Регламентда:

хулосалар бериш бўйича аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш;

хулосалар бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш паспортлари;

давлат хизматини кўрсатишда ундириладиган тўловлар миқдори белгилаб берилган.

2024 йил 1 майдан бошлаб ушбу қарор билан тасдиқланган паспортларда белгиланган давлат хизматлари Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилади.

2024 йил 1 майдан бошлаб ушбу қарорга мувофиқ берилган хулосалар реестри “Лицензия” ахборот тизимида электрон шакллантириб борилиши йўлга қўйилади;

давлат хизматларининг белгиланган тартибда кўрсатилиши доимий назорат қилиб борилади;

маъмурий регламент талабларини бузганлиги учун давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилади.

ЎзА