Муножат Йўлчиева номидаги стипендия соҳибалари аниқланди

314

2023 йилнинг бошида Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтида таълим олаётган талабалар учун санъатимизнинг чин маънодаги фидоийси, Ўзбекистон Қаҳрамони Муножат Йўлчиева номидаги стипендия таъсис этилган эди.

Институтнинг 2-курсини тугатган бакалавриат ҳамда 1-курсни тугатган магистратура босқичи талабаларига берилиши кўзда тутилган мазкур стипендия институт илмий кенгашининг хулосасига кўра, «Вокал санъати: (анъанавий хонандалик)» мутахассислиги магистрантлари Феруза Абдукаримова ҳамда Наргиза Бекбоевага топширилди.

– Талаба қизларимизни ушбу муваффақият билан табриклаймиз, – деди маданият вазири Озодбек Назарбеков. – Муносиблик эътирофи муборак ва бардавом бўлсин!

Дарҳақиқат, Ўзбекистон халқ артисти, устоз санъаткор Муножат Йўлчиева номи билан юритилувчи стипендия соҳиби бўлиш ёш хонандалардан катта маҳорат, юксак масъулият талаб этади.

 

Н.Усмонова,  

ЎзА