Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурхонов ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаси орқали Дамашқдаги Эрон консуллигига уюштирилган ҳаво ҳужумига муносабат билдирди.

Баёнотда бир неча инсон қурбон бўлган ва Эроннинг Дамашқ (Сурия) шаҳридаги дипломатик миссияси ҳудудида вайронагарчиликка олиб келган ҳаво ҳужуми кескин қораланган.

Матнда, жумладан, шундай сўзлар бор:

– Хорижий давлатлар дипломатик ва бошқа ваколатхоналарига ҳужум қилинишини мутлақо қабул қилиб бўлмас ҳолат ҳамда халқаро дипломатик ҳуқуқ асоси ва тамойили энг қўпол равишда бузилиши, деб ҳисоблаймиз.

ЎзА