Хабарингиз бор, «Transfermarkt» портали футболчиларнинг трансфер бўйича барча маълумотларини омма эътиборига ҳавола этиб келади. Ушбу портал Марказий Осиё ва айрим Европа қитъаси мамлакатларининг айни пайтдаги энг қиммат футболчиларининг янги рейтингини тузиб чиқди.

Биз учун аҳамиятлиси, «Transfermarkt» портали экспертлари янги рейтингда ҳамюртимиз, «ЦСКА» клуби аъзоси Аббосбек Файзуллаевнинг нархини 5 миллион еврога баҳолагани ва ҳозирги кунда мамлакатимизнинг энг қиммат футболчиси, дея эътироф этганидир.

Маълумот учун, бугунга қадар ушбу рейтингда Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчиси Элдор Шомуродов эди. Италиянинг «Кальяри» жамоаси аъзоси бўлган Элдорнинг трансфер нархи бир пайтлар 14 миллион еврога баҳоланган. Афсуски, Э.Шомуродовнинг трансфер нархи кейинги йилларда мунтазам арзонлаб бормоқда. Аббосбек Файзуллаев эса аксинча, бу кўрсаткичда тез кўтариляпти. Лекин айни вақтда терма жамоамиз сардори бўлган Элдорнинг трансфер нархи ҳам 5 миллион еврони ташкил этмоқда.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА