“Крокус Сити Холл”даги сўнгги фожиали воқеалар Россияда ксенофобия ва исломофобия кучайишига йўл қўйиб бўлмаслигини яна бир бор кўрсатди. Бу ҳақда Президент Владимир Путин Ички ишлар вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъати йиғилишида маълум қилди.
“AзерТAЖ” ёзишича, етакчи давлат, жамият манфаати ва хавфсизлигини таъминлаш, мамлакатда миллатлараро ва динлараро тотувликни сақлаш муҳимлигига эътибор қаратди. Шунингдек, у ноқонуний миграция хавфини юмшатиш учун мавжуд электрон маълумотлар базаси талаб даражасида эмаслигини таъкидлади.
– Россияда фақат урф-одатимиз, тилимиз, маданиятимиз, тарихимизни ҳурмат қиладиганларгина яшаши ва ишлаши мумкин, – деди Путин. – Ушбу тамойил ҳал қилувчи омил бўлиши керак.