«Ўзавиация» агентлиги ва «Ўзаэронавигация» маркази мутахассислари парвозлар схемаларини лойиҳалаш курсларида таҳсил олмоқда.

«Ўзавиация» агентлиги маълум қилишича, фуқаро авиацияси соҳасидаги мутахассислар Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО)нинг ҳудудий навигация мезонлари (PANS-OPS RNAV)га асосланган ускуналар бўйича парвозлар схемаларини лойиҳалаш билан боғлиқ стандартлари ва тавсияларига амал қилиш мақсадида ўқитилмоқда. Унда ҳудудий навигация  ускуналари ва мезонлари асосида парвоз қоидалари бўйича аэродром ҳудудида ҳаво кемаларининг манёвр қилиш тартибларини  ишлаб чиқиш соҳасидаги назарий билимлар берилади.

Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) БМТ нинг ҳукуматлараро махсус муассасаси бўлиб, 1944 йилда жаҳон авиатранспорт  тизимининг тартибли фаолият юритиши ва уни ривожлантириш  мақсадида ташкил этилган.

Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА