Стандартлаштириш фаолияти такомиллаштирилади

485

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Стандартлаштириш фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ:

Миллий стандартларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш, рўйхатдан ўтказиш, бекор қилиш ҳамда уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

Стандартларнинг ягона ахборот базасини шакллантириш, юритиш ва тарқатиш фаолиятини ташкил этиш;

Стандартлаштириш режасини шакллантириш;

Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, мувофиқликни баҳолаш, шунингдек, ветеринария, карантин ва санитария соҳалари мутахассисларининг малакасини ошириш ҳамда уларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомда:

миллий стандартларга қўйиладиган талаблар, миллий стандартларнинг тузилиши, миллий стандартларни ишлаб чиқиш ва келишиш, экспертизадан ўтказиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда бекор қилиш тартиби;

Стандартлар ягона ахборот базасининг таркиби, ахборот базасини тўлдириш ва юритиш, ахборот базасидаги стандартларни тарқатиш, стандартлаштириш режасини шакллантириш, молиялаштириш тартиби;

мутахассислар малакасини ошириш, аттестациядан ўтказиш, талабгорларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш, малака оширганлик ва аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги ягона реестрни юритиш тартиби белгилаб берилган.

ЎзА