Туркияда 31 март, якшанба куни маҳаллий ҳокимият раҳбарлари сайловида овоз бериш якунланди.Мамлакатда 61 миллиондан зиёд сайловчи рўйхатга олинган бўлиб, улар учун 206 845 сайлов участкаси ташкил этилди. Сайловда 34 сиёсий партиядан номзодлар, жумладан Президент Режеп Таййип Эрдоған бошчилигидаги ҳукмрон Aдолат ва тараққиёт партияси (AКП) ҳамда мустақил номзодлар иштирок этди.

– Туркияда қисқа вақт ичида ҳам президентлик, ҳам маҳаллий ҳокимият сайлови ўтказилди, – деди мамлакат етакчиси маҳаллий ҳокимиятларга сайловда овоз берганидан сўнг ОAВ вакилларига. – Кенг ташвиқот олиб борилди. Ушбу тадбирлар давлатимиз, миллатимиз тараққиёти учун яхши самара беради, деб ўйлайман.

“Анадолу” ёзишича, Президент халққа фидойилиги учун шахсан ва ўзи раҳбарлик қилаётган Aдолат ва тараққиёт партияси аъзолари номидан миннатдорлик билдириб, ўтган муниципалитет сайлови ҳам, аввалгиларидек, янги даврни бошлаб беради.

– Натижа қандайлигидан қатъи назар, бу сайловда ғолиб, биринчи навбатда, бизнинг демократиямиз, халқимиз иродасидир, – деди давлат раҳбари. – Марафонда, биринчи навбатда, номзодлар эмас, балки Туркия, сиёсий қарашидан қатъи назар, мамлакатнинг барча 85 миллион фуқароси ғолиб чиқди. Халқ иродасидан олий тушунча йўқ.

Президент Эрдоған сўзи якунида келгуси тўрт йил мамлакат учун муҳимлигини таъкидлаб, барчани самарасиз муҳокамага вақтни беҳуда сарфламасликка чақирди. Демократияни янада мустаҳкамлаш, лозим бўлганда ишончни тиклаш, халққа хизмат қилиш сиёсати орқали мукаммаллик намойиш этишда давом этиш зарарлигини таъкидлади.

Г.Сатторова,
ЎзА