Божхона қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, божхона органлари томонидан божхона тўловларидан қўлланилган имтиёзлар бўйича корхонабай ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 августдаги “Автомобиль транспортида юк ташувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги

қарори асосида айрим турдаги транспорт воситаларини импорт қилишда уларга божхона божи, утилизация йиғими ва автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун автотранспорт йиғимларининг ноль ставкалари қўлланилиши белгиланган.

Қайд этилишича, мониторинг жараёнида Бухоро вилоятида фаолият юритаётган корхонага импорт қилинган ёқилғи ташиш учун мўлжалланган юк автомашинасининг умумий оғирлиги 18 тонна бўлишига қарамасдан, имтиёздан фойдаланиш мақсадида йўл юк ҳужжатларида 20 тоннадан ортиқ ёқилғи ташувчи транспорт воситаси сифатида нотўғри кўрсатилгани аниқланди.

Натижада, ушбу транспорт воситасига қўлланилган божхона имтиёзлари бекор қилиниб, 794 миллион сўмлик божхона тўловларини тўлаш мажбурияти тикланди.

 

Ш.Маматуропова,  

ЎзА