Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бокс бўйича халқаро «Great Silk Way-2024» турнири якунланди. Унда терма жамоамиз аъзолари 5 та олтин, 7 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритди.
Турнирда Асилбек Жалилов, Хўжаназар Нортожиев, Саиджамшид Жафаров, Фазлиддин Эркинбоев ва Баҳодир Жалолов ўз вазн тоифаларида олтин медалга сазовор бўлди.
Финалга қадар жангларда ғалаба қозонган Худойназар Файзов, Абдуллоҳ Маъдаминов, Бекзод Ҳамидов, Жавоҳир Умматалиев, Раҳматилла Бойматов, Жаҳонгир Зокиров ва Шаҳина Неъматова кумуш медаль билан тақдирланди. Шунингдек, Зиёда Ярашова, Шодиёржон Мелиқўзиев, Саят Илясов, Бахтиёр Асадов, Шавкатжон Болтаев ҳамда Диёрбек Ўролов юртимизга бронза медаль билан қайтадиган бўлди.
Мусобақа якунида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 18 медаль жамғарган ҳолда биринчи ўринни эгаллади. Мезбонлар жамоаси 5 та олтин, 6 кумуш, 10 та бронза жами 21 медаль билан иккинчи поғонага жойлашган бўлса, Қозоғистон термаси 3 олтин, 2 кумуш, 1 бронза, жами 6 медални қўлга киритди ва учинчи ўринда қолди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА