Ўмон Султонлиги ахборот агентлиги – ONA хабар беришича, мамлакат Бош вазирининг мудофаа ишлари бўйича ўринбосари Саййид Шаҳоб бин Ториқ Ол Саид Ўзбекистон Республикасининг ушбу давлатдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абдусалом Ҳотамовни қабул қилган.

Учрашув чоғида икки томонлама муносабатнинг жорий ҳолати кўриб чиқилиб, бир қатор умумий манфаат касб этадиган масалалар кўтарилган.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА