Мамлакатимиз ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, Бахтиёр Саидов АҚШ сенатори Стив Дейнс билан учрашди.

Вазир сенаторнинг Ўзбекистон билан “хазиналар штати” аталмиш Монтана ва умуман АҚШ билан турли йўналишларда алоқани ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатини олқишлади.

Мулоқот чоғида минтақавий ва глобал кун тартиби, шунингдек қишлоқ хўжалиги, иқтисодиёт, энергетика, таълим каби соҳаларда ҳамкорлик учун мавжуд улкан салоҳиятни рўёбга чиқариш йўллари муҳокама қилинди.