Москва яқинидаги Красногорск шаҳрида юз берган фожиа оқибатида ҳалок бўлганлар сони 140 кишига етди. Бу ҳақда Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко маълум қилди.
– 80 нафар жабрдийда, жумладан 6 бегуноҳ бола федерал тиббиёт марказлари, Москва ва пойтахт вилоятидаги шифохоналарда даволанмоқда, деди мулозим. – Афсуски, ўта оғир аҳволдаги бир инсон вафот этди, шифокорлар қўлларидан келган ҳамма ишни қилишди.
Таъкидланишича, 4 нафар бемор ўта оғир аҳволда, 19 киши, жумладан 3 нафар боланинг ҳолати ўртача оғир.
– Тезкор маълумотга кўра, 205 жабрланувчига амбулатор ёрдам кўрсатилган, 76 кишига уйига рухсат берилган. 23 бемор соғайиб, шифохонадан чиқишга тайёрланмоқда.