Америка Қўшма Штатлари Нью-Жерси штатида яшовчи фуқаро “Mega Millions” лотереясида 1 миллиард 130 миллион долларлик жекпотни ютиб олди. Бу ҳақда CNN хабар берган. Қарийб 4 ой давом этган мазкур ўйин ғолиби АҚШ лотереялари тарихидаги бешинчи йирик совринни қўлга киритди.

Чиптадаги бахтли рақамлар – 7, 11, 22, 29, 38 ва 4 экан.

Мамлакат бўйлаб 13 кишининг ҳар бирига 1 миллион доллардан мукофот насиб этди. Нью-Йоркда яна бир чипта эгаси 2 миллион доллар олади.

Агар ютуқни йиллик тўловда эмас, дарҳол олишни танласа, жекпот соҳибига солиқдан ташқари “атиги” 537,5 миллион доллар тегади. Йиллик тўлов тарзида эса у жами 1,33 миллиард доллар олиши мумкин.