Мамлакатимизда сув хавфсизлигини таъминлашнинг иқтисодий, молиявий ва техник жиҳатларини мустаҳкамлаш йўлида хорижий тажрибаларни ҳамкорлик асосида ўрганиш ўз самарасини бериб келмоқда.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутасаддилари Осиё сув кенгаши, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти ҳамда Корея Республикаси Атроф-муҳит вазирлиги делегацияси билан учрашди.

Унда Ўзбекистонда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш, самарадорликни ошириш бўйича техник ва инновацион ечимларни аниқлаш ҳамда сув сектори муаммоларини ҳал этиш масалалари муҳокама этилди, дейилади Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотида.

Дарҳақиқат, хорижий тажрибаларни юртимиз қишлоқ хўжалигида қўллаш сув билан боғлиқ муаммоларга қайсидир маънода ечим бўлиши тажрибадан маълум.

Учрашувда меҳмонлар Ўзбекистондаги сув борасидаги муаммоларни таҳлил қилган ҳолда ўз хулосалари ва таклифларини ишлаб чиқиши ҳамда уни амалга татбиқ этиш юзасидан ўз ечимларни беришини таъкидлаган.

 

М.МАДАМИНОВА, ЎзА