Хориж матбуоти Ўзбекистон ҳақида

289

Туркманистоннинг “SalamNews”, “Turkmenportal” каби қатор нашрлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовнинг Туркманистон элчиси Шодурди Мередов билан учрашуви ҳақида ёзган.

Мақолаларда тобора кенгайиб бораётган икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликка доир қатор мавзулар, шунингдек мамлакатларимиз ўртасида аввал эришилган келишувлар ижроси ва бўлажак қўшма тадбирлар учрашув кун тартибидан ўрин эгаллаганига эътибор қаратилган.

Сўнгги йилларда қардошлик муносабати мустаҳкамланиб, давлатлараро ҳамкорлик муваффақиятли ривожланаётгани алоҳида эътироф этилган.

Учрашув якунида суҳбатдошлар мустаҳкам дўстлик ва яхши қўшничилик риштасига асосланган муносабат бундан буён ҳам ўзаро манфаатли асосда муваффақиятли давом этишига ишонч билдирилган.

Муҳаррама Пирматова,

ЎзА