Жорий йил 14 июнь-14 июль кунлари Германияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Европа чемпионати финал босқичининг барча иштирокчилари аниқланди. Миллатлар лигаси плей-офф ўйинларидан сўнг шакллантирилган якуний таркибдан Грузия, Украина ва Польша терма жамоалари ҳам ўрин олди. Аввалроқ мусобақага Германия, Португалия, Франция, Бельгия, Шотландия, Испания, Туркия, Австрия, Англия, Венгрия, Словакия, Албания, Дания, Швейцария, Нидерландия, Руминия, Сербия, Италия, Словения, Чехия ва Хорватия йўлланма олганди.
Европа чемпионлиги учун ўйинлар Берлин, Гамбург, Гельзенкирхен, Дортмунд, Дюссельдорф, Кельн, Лейпциг, Мюнхен, Франкфурт ва Штутгарт шаҳарларида бўлиб ўтади.
Тўлқин Рўзиев,
ЎзА