“Париж-2024” ўйинларига йўлланма берувчи U-23 Осиё кубоги Қатарда ўтказилишидан хабарингиз бор. Шу кунларда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббий Тимур Кападзе қўл остида Қатарда ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.

Йиғин доирасида футболчиларимиз Қатар олимпия тепма жамоаси билан иккинчи назорат ўйинини ўтказди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Терма жамоамизга ғалаба келтирган голларга Алишер Одилов ва Ҳусайн Норчаев муаллифлик қилди.

Ўзбекистон ва Қатар олимпия терма жамоаларининг илк баҳси 1:1 ҳисоби билан якунланган эди.

Эслатиб ўтамиз, «Париж-2024» Олимпиадасига йўлланма берувчи U-23 Осиё кубоги шу йилнинг 15 апрелидан 3 май санасига қадар Қатарда бўлиб ўтади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси «D» гуруҳида Вьетнам, Кувайт ҳамда Малайзияга қарши баҳс олиб боради.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА