Хабарингиз бор, жорий йилнинг 14 апрель куни Тошкентдаги «Ҳумо арена» мажмуасида профессионал бокс бўйича «IBA Чемпионлар оқшоми» ўтказилади.
Кечанинг супер ярим ўрта вазн тоифасидаги баҳсида ҳаваскор боксда жаҳон чемпионати совриндори, Осиё ўйинлари ғолиби ҳамюртимиз Иқболжон Холдоров ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Ҳозирда ташкилотчилар томонидан Иқболжон Холдоровга муносиб рақиб қидирилмоқда.
Маълумот учун, Иқболжон Холдоров профессионал боксдаги сўнгги жангини 2023 йил апрель ойида мексикалик Элеазар Валенсуела Каррильога қарши ўтказиб, муддатидан олдин зафар қучган эди. Шу кунга қадар чарм қўлқоп устамиз ўз вазнида 5 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғолиб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, «IBA Чемпионлар оқшоми»нинг марказий жанги Ҳасанбой Дўсматов ҳамда испаниялик Самуэль Кармона ўртасида IBA чемпионлик камари учун кечади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА